АҚШнинг Массачусетс штати Плейнвилл шаҳрида енгил моторли кичик самолёт ҳалокатга учраши натижасида уч киши қурбон бўлди, дея хабар бермоқда «ТАСС» ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакилига таяниб.
Пенсильвания штатидан маҳаллий аэропортга учаётган самолётнинг двигателида носозлик юзага келган. У тўрт кишилик оила яшайдиган уй томига қулаган, бинода кучли ёнғин чиққан.
Ҳалокат чоғида оиланинг барча аъзолари уйда бўлган, бироқ улар ҳеч қандай шикастланиш олмай, дарҳол кўчага югуриб чиққан. Самолёт бортида бўлган уч кишининг барчаси ҳалок бўлган.
АҚШ полицияси ва Федерал авиация бошқармаси ҳодиса юзасидан тергов бошлади.
Изоҳ (0)