Францияда Доминик Кортез исмли аёл ўзининг саккиз нафар фарзанди туғилгач, уларни бўғиб ўлдиргани ва ерга кўмиб яширгани учун суд олдида жавоб беради, деб хабар қилмоқда «Oximity.com».
Жиноят ҳақида беш йил олдин маълум бўлган – ўшанда айбланувчининг собиқ уйи ҳудудидан икки чақалоқнинг қолдиқлари топилган. Бошқалари эса аёлнинг янги уйи ҳудудидан қазиб олинган. Аёлнинг сўзларига кўра, фарзандларини ўзининг отасидан бўлган деб ўйлагани учун ўлдирган.
Ушбу даҳшатли воқеалар 10 йил давом этган. Кортезнинг яна икки нафар катта қизи борлиги айтилган. Агар аёл айбдор деб топилса, умрбод озодликдан маҳрум этилади. Суд бир ҳафтадан кейин бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)