Американинг Хьюстон шаҳри (Техас штати) аэропортида 26 июнь, жума куни кечқурун самолётнинг тутай бошлаши туфайли ундаги йўловчилар эвакуация қилинди, деб хабар беради «ТАСС».
Йўловчиларни самолётга чиқариш жараёнида самолётнинг орқа қисми тутай бошлади ва куйинди ҳиди пайдо бўлди. Самолёт Мемфисга учиши керак эди.
Йўловчилар белгиланган манзилга бошқа самолётда учиб кетганлиги маълум қилинди.
Изоҳ (0)