Нью-Йорк штатидаги қамоқхонадан қочган маҳбус Ричард Мэтт ўзини полицияга топширмаслигини маълум қилганидан сўнг отиб ўлдирилди, деб хабар беради «РБК».
Ҳодиса Канада чегараси яқинидаги ўрмонда юз берди. Губернатор Эндрю Куомонинг айтишича, полиция маҳаллий аҳолининг кемпинг яқинидаги трейлердан ўқ овози эшитилганлиги ҳақидаги хабари асосида Ричард Мэттни топди. Полиция бошлиғи Жозеф Д’Амиконинг таъкидлашича, Мэтт полициянинг қўлини кўтариш ҳақидаги талабига бўйсунмаганидан сўнг отиб ўлдирилди.
Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан қамоқхонадан қочган иккинчи маҳбус Дэвид Свуэт қидирилмоқда.
Изоҳ (0)