Жанубий Кореядаги етакчи янгиликлар хизмати — Yonhap агентлиги жорий йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА)дан икки нафар журналистни Корея Республикасида қабул қилади. Бу ҳақда «12news.uz» хабар беради.
Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчиси Ботиржон Асадовнинг Yonhap агентлиги раҳбари Пак Но Ван билан бўлиб ўтган учрашувида юқоридаги мавзуда сўз юритилди.
Ўз навбатида Yonhap журналистлари август ойида Самарқандда бўлиб ўтадиган «Шарқ тароналари» мусиқий фестивалини ёритиб бориш учун таклиф этилди.
Изоҳ (0)