Буюк Британиянинг The Guardian нашрида ўрдак гўштидан тайёрланадиган палов рецепти эълон қилинди. Муаллиф Олия Геркулес ёзишича, ош рецептини у бувисидан ўрганган.
Олиянинг асли сибирлик бувиси Биринчи жаҳон уруши йилларида нон шаҳри деб ном чиқарган Тошкентга боради ва у ерда кўпгина таомлар рецептини ўрганиб олади. Кейинчалик Украинага кўчиб кетгач ҳам, бувиси Ўзбекистонда ўрганган таомларни пиширишни канда қилмайди, бироқ уларни маҳаллий шароитга мослаштиради.
Айни пайтда эса Олия Лондонда яшаб, бувисидан ўрганган рецептни иложи борича аслига яқин қилиб тайёрлайди. Бироқ ошда қўлланиладиган қўй ёғи ва қўй гўшти ўрнига ўрдакникидан фойдаланади.
Мақолада Олия ўрдак гўштли ош рецептини батафсил келтириб ўтди. У билан бирга истеъмол қилиш учун ўзбек миллий салатларидан бири — анор ва турп салати ҳақида ҳам ёзишни унутмади.
Изоҳ (0)