Польша Ўзбекистон-Польша бизнес-форуми бўлиб ўтди. Review.uz’нинг хабар беришича, тадбир Ўзбекистоннинг Варшавадаги элчихонаси томонидан Люблин вилояти маъмурияти ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан ташкил этилди.
Тадбирда Польша ижтимоий-сиёсий ва ишбилармон доира вакиллари, шунингдек, ўзбекистонлик тадбиркорлар делегацияси иштирок этди. Учрашув давомида Ўзбекистонда хорижий инвесторлар учун яратилган кенг ва қулай имкониятлар ҳақида батафсил ахборот берилди.
Бизнес-форумда Польша томони Ўзбекистоннинг иқтисодий салоҳиятига юқори бериб, Ўзбекистондаги ҳамкорлар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва янада кенгайтиришдан манфаатдор эканлигини билдирди.
Изоҳ (0)