Япониянинг Itochu корпорацияси АҚШнинг Samson Resources Corp. сланец компаниясидаги 25 фоизлик улушини 1 долларга сотди, деб хабар бермоқда Bloomberg.
2011 йилда япон корпорацияси бу лойиҳага кирган вақтда ушбу акциялар пакети учун 1,04 миллиард доллар тўлаган эди. Лойиҳадан чиқиш ҳақидаги қарор Шимолий Америка газ бозори келажаги ҳақидаги салбий прогнозлар туфайли қабул қилинган.
Қайд этилишича, 2012 йилга келиб сланец гази нархи кескин тушиб кетгач, Itochu ўз ҳиссасининг дастлабки қийматининг 80 фоизини ечиб олган. Ҳозирга келиб эса, бу маблағ тўлиқ ечиб олинган бўлиб, улушнинг 1 долларга сотилиши компаниянинг соф фойдасига таъсир кўрсатмаслиги айтилган.
Изоҳ (0)