Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Нью-Йоркдаги қароргоҳида каналар пайдо бўлганлиги туфайли ходимлар қисман эвакуация қилинди, деб хабар бермоқда «Segodnya.ua».
Ҳашаротлар БМТ тинчликпарвар миссияларининг моддий—техникавий таъминоти билан шуғулланувчи департамент жойлашган 34-қаватда пайдо бўлган. Иккита хонада каналар аниқлангач, бинога дезинсекция хизмати таклиф қилинган.
Қайд этилишича, барча эҳтиёт чоралари кўрилган ва 34-қаватда ходимлар сонини максимал даражада қисқартиришга қарор қилинган. БМТ Котибияти ҳашаротлар пайдо бўлиши дунёнинг кўплаб йирик шаҳарлари учун одатий ҳол эканлигини ва Нью-Йорк ҳам истисно эмаслигини маълум қилган.
Изоҳ (0)