Нидерландияликлар БМТ Хавфсизлик кенгаши ҳузурида Украина осмонида уриб туширилган «Боинг» иши бўйича халқаро трибунал яратиш ташаббусини илгари сурди, дея хабар бермоқда Меduza. Айни пайтда бундай трибунал тузиш имкониятини Нидерландия ҳукумати Европа иттифоқининг бошқа мамлакатлари билан муҳокама қилмоқда.
Reuters манбалари хабарига кўра, ушбу иш билан боғлиқ юридик ва сиёсий мураккабликлар Нидерландия ҳукуматини халқаро трибунал яратиш ҳақида ўйлаб кўришга ундаган.
Трибунал тузилиши ҳақида 2015 йил октябрида Нидерландия авиация хизмати ўз тергови натижаларини тақдим этгач, эълон қилинади.
Изоҳ (0)