Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

НЬю-Йорк федерал суди 23 июнь, сешанба куни Blackshades хавфли вируси яратувчиси — швециялик 25 ёшли Алекс Юселни тўрт йил-у тўққиз ойлик қамоққа ҳукм қилди, дея хабар бермоқда «ТАСС».

Фото: digitaltrends.com

Фото: digitaltrends.com

Ушбу вирус билан дунёнинг 100 дан ортиқ мамлакатидаги 500 мингта компютер зарарланган. Юселга, шунингдек 200 минг доллар миқдорида жарима тўлаш юклатилди.

Эълон қилинган айбловга кўра, Юсел вирусни сотиш билан шуғулланган Blackshades номли ташкилотга раҳбарлик қилган, у шу йўл орқали 350 минг доллар ишлаб топган.

Blackshades дастурини сотиб олиб, дунёнинг исталган бурчагида кибержиноятчига айланиш мумкин бўлган. Blackshades фойдаланувчиларга узоқдан туриб ҳар қандай кишининг компютеридаги маълумотларни: шахсий суратлар, ҳужжатлар ва ҳатто онлайн паролларини қўлга киритишига имкон берган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Қашқадарёда 3 кунлик фирма 2,6 млрд сўмлик иссиқхона ўрнатиш тендерини ютиб олди
Дунё
Лукашенко Беларусь ташқи ишлар вазири Макей билан видолашув маросимида иштирок этди (фото)
Маҳаллий
Нукус воқеаларида айбланаётганлар суди давом этмоқда: асосий гумонланувчилардан бири иккинчисини фирибгар деб атади