Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Халқ таълими вазирлиги «Ўқувчиларни синфдан синфга ва бир умумий ўрта таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» буйруқ қабул қилди. Бу ҳақда «Uzreport.uz» нашрига таяниб, «UZ24» хабар қилмоқда.

Фото: uz24.uz

Фото: uz24.uz

Ушбу қарорда қайд этилган талаблар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва истиқомат қилаётган фуқаролиги бўлмаган шахсларни синфдан синфга ва бир мактабдан бошқасига ўтказишга нисбатан тадбиқ этилади.

Мазкур Низом жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган ўқувчиларни синфдан синфга ва бир мактабдан бошқасига ўтказишга нисбатан татбиқ этилмайди.

Мактаб ўқувчиларини синфдан синфга ва бир мактабдан бошқасига ўтказиш масалалари умумий ўрта таълимнинг мажбурийлиги ҳамда Ўзбекистон Республикасида истиқомат қилувчи шахсларнинг таълим олиш тилини эркин танлаш ҳуқуқини инобатга олган ҳолда амалга оширилади. Бу жараён бепул амалга оширилади.

Ўқувчининг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўз хоҳишига кўра ўқув йили давомида ёки у тугаганидан сўнг фарзандини синфдан синфга ўтказиш ҳуқуқига эга. Ота-оналар фарзандини синфдан синфга ўтказиш учун унинг сабабларини кўрсатган ҳолда мактаб директори номига ариза билан мурожаат қилади.

Мактаб директори аризани қабул қилиб олган кундан бошлаб бир иш куни ичида кўриб чиқади ва ўқувчини синфдан синфга ўтказиш тўғрисида буйруқ қабул қилади. Бунда синфдаги ўқувчилар сони белгиланган меъёрдан ортиқ бўлган тақдирда, мактаб директори ўқувчини синфдан синфга ўтказишни рад қилиши мумкин.

Худди шундай талаблар ўқувчини бир мактабдан бошқасига ўтказишда ҳам тадбиқ этилади. Бунда ўқишни давом эттириш учун танланган мактаб директори бошқа мактабдан ўтказилаётган ўқувчининг ўқув жараёнларидан четда қолиб кетмаслигини таъминлаш учун барча зарур чораларни кўриши шарт.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Дарё» кундалигида 9 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Дунё
Қозоғистон Россияга зирҳли техника жўнатиши ҳақида хабарлар тарқалди (видео)
Маданият
Шаҳзода Гарри ва Меган Маркл янги ҳужжатли фильмда Елизаветта II ни масхаралаб, қироллик оиласи аъзоларини ирқчиликда айблади (видео)