Англиянинг Бирмингем шаҳрида Emirates авиакомпанияси самолёт салонидан каламуш чиққани сабаб Дубайга учаётган рейсни қолдирди. Бу ҳақда Nur.kz хабар бермоқда.
Ҳодиса 15 июнь куни юз берган. Авиалайнер терминални тарк этиб, учишга тайёрланаётган вақтда йўловчилар салон ичида кемирувчи югуриб юрганини кўриб қолган.
Шу сабаб самолёт аэропортга қайтишга мажбур бўлди. Барча йўловчилар самолётдан чиқиб кетганидан сўнг, муҳандис ва фаррошлар ҳаво кемасини тозалаб чиқишди.
«Йўловчилар бир кеча меҳмонхоналарга жойлаштирилди, шунингдек, уларга Emirates’нинг бошқа рейсларида Дубайга етиб олиш таклиф қилинди», - дея хабар бермоқда авиакомпания матбуот хизмати.
Изоҳ (0)