Россия ва КХДР парламентарийлари икки мамлакат парламентлари спикерларининг Давлат думасидаги учрашувида ядро муаммосини муҳокама қилди, бироқ уни ҳал қилиш бўйича аниқ ечимга келмади, дея хабар бермоқда «РИА Новости» Давлат думаси вице-спикери Иван Мельниковга таяниб.
23 июнь, сешанба куни Давлат думаси спикери Сергей Наришкин КХДР Олий халқ мажлиси раиси Цой Тхэ Бок билан учрашди. Россия парламенти қуйи палатаси раҳбари таъкидлашича, КХДР билан жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий кўмак ҳақидаги шартнома ва хавфли ҳарбий фаолият олдини олиш ҳақидаги битим юқори даражадаги шайликда турибди. У ҳужжатлар 2015 йил охиригача имзоланиши мумкинлигини айтди.
Изоҳ (0)