15 июндан 18 июнгача бўлган даврда Греция банкларидан 2 миллиард евро нақд пул ечиб олинди, деб хабар бермоқда «Gazeta.ru».
Европа Иттифоқи давлатлари молия вазирларининг музокаралари муваффақиятсиз якунланган. 21 июнга режалаштирилган ЕИнинг навбатдан ташқари мажлисида Греция қарздорлиги масаласи муҳокама қилинади. ЕИ молия вазирларининг фавқулодда йиғилиши туфайли 21 июнь куни Греция банклари ёпиб қўйилиши мумкин.
Грецияга йўл олган сайёҳларга Буюк Британия расмийлари ҳар эҳтимолга қарши етарлича миқдорда нақд евро олиб боришни тавсия қилган.
Сўнгги олти йил ичида Греция банкларидаги депозитлар 225 миллиард евродан 125 миллиард еврога камайиб, нақд пул ҳажми 141 миллиард евродан 200 миллиард еврога кўпайган.
Греция 30 июнь куни Халқаро валюта жамғармасига 1,5 миллиард евролик, 20 июль куни Европа марказий банкига 3,5 миллиард евролик қарзини қайтариши керак.
Изоҳ (0)