Ўзбекистон Республикасининг хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси GM Uzbekistan дилерларидан харидорларга қўшимча хизматлар ва маҳсулотлар сотишни тўхтатишни талаб қилди, деб хабар бермоқда «Газета.uz».
Қўшма корхонанинг барча дилерларига йўлланган мактубда истеъмолчилар ҳуқуқлари бузилишини тўхтатиш ва мижозларни қўшимча маҳсулотлар сотиб олиш ва қўшимча хизматлар кўрсатилишига мажбурлашга йўл қўймаслик бўйича чора кўриш лозимлиги ҳақида сўз юритилган.
Аввалроқ истеъмолчилар GM Uzbekistan’нинг баъзи дилерлари автомобиль сотиб олиш вақтида харидорларга ўт ўчиргич, дори қутиси, аварияли тўхташ белгиси, AvtoOlam журнали ва бошқа маҳсулотларни ҳам харид қилишга мажбурлагани, харидор рад этган тақдирда машинани сотишдан бош тортгани юзасидан шикоят қилган. Қўмита бундай ҳаракатлар ноқонуний эканлигини эслатиб ўтган.
Изоҳ (0)