АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси президентдан қўшинларни Ироқдан чиқариш талаб қилинган резолюция лойиҳасига қарши овоз берди, деб хабар бермоқда «Asia-Plus».
Резолюцияга қарши 288 нафар депутат овоз берган бўлса, уни ёқлаб овоз берган 139 депутатнинг 120 нафари демократлар партиясидан бўлган. Республикачиларнинг деярли барчаси қўшинларни олиб чиқишга қарши овоз берган.
Барак Обама маъмурияти Ироққа қўшин киритиш учун Конгресснинг 2001—2002 йилларда Ироқ ва Афғонистонда ҳарбий ҳаракатлар ўтказиш учун берган рухсатига таянган. Июнь ойида Обама Ироққа яна 450 ҳарбийни жўнатиб, у ердаги контингент сонини 3500 га етказиш тўғрисида қарор қабул қилди.
Изоҳ (0)