• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +42°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Миржалол Қосимов: Ўзбекистон терма жамоаси бу гуруҳдан чиқади

    Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов КХДР (2:4) билан бўлиб ўтган учрашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди, деб хабар бермоқда «Olamsport».

    Фото: the-uff.com

    Фото: the-uff.com

    «Учрашув бошланиши билан тезкор гол ўтказиб юбордик. Учта голни ҳам КХДР стандарт вазиятлардан урди. Иккита бурчак зарбаси ва битта аутдан сўнг гол қўйиб юбордик. Бундай воқеалар ривожини ҳеч ким кутмаган эди. Тезкор голлар барча режаларимизни бузиб юборди. Сунъий қопламали майдонда ўйнадик. Умуман бундай майдонда ўйнашимиз олдиндан маълум эди. Тўртинчи голни эса қарши ҳужумда уришди. Ҳужумга ўтиб кетганимизда улар тезкор қарши ҳужум орқали дарвозамизни ишғол этишди. Иккинчи бўлимда ҳужум қилдик, вазиятлар яратдик. Бироқ ҳисобдаги фарқни бутунлай йўққа чиқара олмадик. Футболчилар танаффусдан кейин ҳам қўл силташмади, ҳаракат қилишди. Лекин вазиятни ўзгартириш қийин эди. Ҳисоб йириклашиб кетганидан кейин тўхтаб қолмадик ва имкон қадар футболчилар ҳам ўйнашди ва иккита гол киритишга эришишди. Бунақанги ўйинларда бу каби оддий хатоларга йўл қўйиш керак эмас. Барча голларни ўзимизнинг хатоларимиз эвазига ўтказиб юбордик. Ачинарлиси, жуда оддий вазиятларда қўпол хатоларга йўл қўйдик. Бу ўйинда ютқазишимиз керак эмасди. Бироқ футболчилар сунъий қопламали майдонда ўзлари истагандек ҳаракат қила олишмади. Ўйиндан бир кун олдин машғулот ўтказгандик, лекин футболчилар бунақа майдонда тезда мослашиб кета олишмайди», — дея ўйин ҳақидаги фикрларини билдирди Миржалол Қосимов.

    — Бу учрашувда қайси футболчиларнинг ўйинидан кўнглингиз тўлмади? Легионерлар терма жамоада ўз имконияти даражасида ўйнай олишмаяпти. Нестеров ҳам ўтказиб юборилган голларда хатога йўл қўйган экан...

    — Барча футболчилар ҳаракат қилишди. Бу ўйиндаги мағлубиятда кимнидир айбламоқчи эмасман. Ҳаёт шундай. Ўйиндан сўнг уни эмас, буни қўйиш керак эди, деган фикрлар бўлади. Игнатий Нестеровни тажрибасига суянган ҳолда уни асосий таркибга киритгандим. Шу ерда хато қилдим. Элдор Суюновни асосий таркибга киритишим керак эди. Бу билан Нестеровни айбламоқчи эмасман. Лекин дарвозага тургандан кейин ишончни ҳам оқлаш керак. Баъзи вазиятларда жамоамизни Нестеров голдан қутқариши лозим эди. Нестеровни тажрибасига ишониб, футболчиларга далда бўлади деган маънода унга ишонч билдиргандим. Бу қарор ўзини оқламади.

    — Бу мағлубият фаолиятингизга қандай таъсир қилади?

    — Эртага нима бўлишини Худо билади. Нима бўлса ўшанда кўрамиз. Бугун нима қилиб бўлса ҳам ғалаба қозонишимиз шарт эди. Оддий вазиятлардаги хатолар, бир ўйинда керагидан ортиқ хатоларга йўл қўйдик. Сунъий қопламали майдон ҳам барибир таъсир кўрсатди. Одил Аҳмедовда имконият бўлди, Турсунов, Насимов гол уриши мумкин эди. Бироқ вазиятлардан унумли фойдалана олмадик.

    — Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳдан чиқа оладими?

    — Албатта чиқа оламиз. Бунга шубҳа йўқ. Филиппин ғалаба қозонганидан хабардормиз. Айтганимдек, Филиппин таркибида яхши футболчилар жамланишган. Уларга оддий рақибдек қарамаслик лозим. Ўзбекистон терма жамоаси бу гуруҳдан чиқади.

    17.06.2015, 09:30   Изоҳ (0)   9056
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Реал» ишқибозларининг ярми Роналдунинг сотиб юборилишини истайди

    16.06.2015, 21:19

    Темур Исмоилов Фарғонадаги теннис турнирини ғалаба билан бошлади

    16.06.2015, 17:26

    Ҳиндистонда эркин ва юнон-рум кураши бўйича ўтказилган ОЧда ўзбекистонликлар 13 та медаль олди

    16.06.2015, 16:52

    Футбол бўйича Жанубий Корея аёллар термаси сардори эркак киши бўлиб чиқиши мумкин

    16.06.2015, 16:17

    Роналду, Месси ва Энрике Испания чемпионатининг рамзий терма жамоасига киритилди

    16.06.2015, 15:33

    Ўзбекистон термаси ЖЧ—2018 саралашида КХДРга ютқазиб қўйди

    16.06.2015, 15:01
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Барселона” Маркус Рэшфорд борасида “Манчестер Юнайтед” билан келишувга эришди

    Спорт | 20 июл, 14:35

    Венгрия раҳбари Европа Иттифоқининг Украина учун 100 млрд евролик бюджетини блоклаш билан таҳдид қилди

    Дунё | 20 июл, 14:10

    Ўзбекистонда тазйиқ ва зўравонлик содир этганлар психокоррексиядан ўтказилади

    Ўзбекистон | 20 июл, 13:40

    “Босқинни ҳеч қачон тан олманг”. Озарбайжон президенти Украина яхлитлигини тиклаш бўйича тавсиялар берди

    Дунё | 20 июл, 13:10

    Украина Австралиядан Абрамс танкларининг дастлабки партиясини олди

    Дунё | 20 июл, 12:40

    Ўзбекистонда ҳафта бошида ҳаво ҳарорати қанчага кўтарилиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 20 июл, 12:10

    Россияда Мудофаа вазирлигининг юқори мартабали расмийси 6 йилга қамалди

    Дунё | 20 июл, 11:40

    Навоийни зарарли тутун қоплади (видео)

    Ўзбекистон | 20 июл, 11:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.