Россиянинг «Новикомбанк»и Ўзбекистоннинг Invest Finance Bank банки билан «Коммерческие автомобили — Группа ГАЗ» автомобилларини Ўзбекистонга етказиб бериш бўйича иккита битим тузди, деб хабар бермоқда «Bank.ru».
«Новикомбанк» Invest Finance Bank чиқарган аккредитивларни тасдиқловчи ва молиялаштирувчи банк вазифасини ўз зиммасига олган. «Bekole-Biznes» ва «Tashtib-Tex» МЧЖлар Ўзбекистон томонидан импорт қилувчилар бўлади.
Қайд этилишича, «Новикомбанк» Россиянинг энг йирик автомобиль ишлаб чиқарувчиси машиналарини етказиб беришни «Эскар» акциядорлик жамияти кўмагида 2013 йилдан буён молиялаштириб келади.
Изоҳ (0)