Табиий офат натижасида Тбилиси ҳайвонот боғидан жониворлар қочиб кетди, дея хабар бермоқда «Газета.ru».
Айни пайтда ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ва шаҳар аҳолиси ҳайвонларни тутиш бўйича операция олиб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, 14 июнга ўтар кечаси Грузия пойтахти Тбилисида кучли жала қуйиши натижасида пойтахтнинг бир нечта туманлари сув тошқини остида қолди.
Вере дарёси тошиб кетиб, Тбилиси ҳайвонот боғини сувга ғарқ қилди, натижада 30 та жонивор у ердан қочиб кетди. Уларнинг баъзилари, жумладан бўрилар касалхона ҳудудига кирганида ўлдирилди. Қолганларини қидиришмоқда, уларга тинчлантирувчи восита солинган капсула отиб, ҳайвонот боғига қайтаришмоқда.
Изоҳ (0)