Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Куба соҳиллари яқинида 1926 йили Бермуд учбурчаги ҳудудида изсиз йўқолган АҚШнинг SS Cotopaxi савдо кемаси топилди. Бу ҳақда «Сегодня.ua» хабар бермоқда.

Фото: Сегодня.ua

Фото: Сегодня.ua

Куба соҳил қўриқлаш хизмати 16 май куни Гавана ғарбидаги кема қатнови учун ёпиқ деб эълон қилинган сувларда номаълум объект сузиб юрганини қайд этиб, уни қўлга олиш учун патрул катерларини юборган.

Дайдиб юрган кимсасиз кема бортига чиққан чегарачилар ўтган асрнинг 20 йилларида Clinchfield Navigation Company пароход компанияси хизматчиси, капитан Меернинг кундалигини топишган. Бортда экипажнинг излари ҳам, кеманинг йўқолиши сабаблари ҳам топилмаган.

1926 йил 29 ноябрда Меер бошқарувидаги SS Cotopaxi юк пароходи Жанубий Каролинадаги Чарлстон портидан кўмир олиб, Гаванага йўлга чиққан. 1 декабрда эса кема фалокат сигналини юборган ва алоқа узилган, кемани излаш ишлари бесамар кетган.

31 декабрь куни эса пароход йўқолгани расман эълон қилинган. Шундан бери SS Cotopaxi Бермуд учбурчаги қурбонлари рўйхатидан ўрин олиб келади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
«Дарё» кундалигида 2 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Маҳаллий
«Ифлослантирувчи тўлайди» тамойили, «яшил сертификатлар», энергия улушини камайтириш: Мирзиёев «яшил» иқтисодиёт тақдимоти билан танишди
Дунё
Британия разведкаси Россия Украинадаги урушда қуруқликдан ҳужум қилолмаётгани сабабини тушунтирди