Намойишларда қатнашган аёлга нисбатан кўзни ёшлантирувчи газни қўллаган туркиялик полициячи 20 ойлик қамоқ жазоси ва 600 та дарахт экишга ҳукм қилинди, деб хабар беради The Hurriyet Daily News.
Истамбул суди қарорига асосан Фатиҳ Зенгин ўз ваколати доирасидан четга чиққанлиги, ноқонуний куч ишлатиб шикаст етказганлиги учун ўн ой, ҳамда хизмат вазифасини суиистеъмол қилганлиги учун яна шунча муддатли қамоқ жазосини ўташи лозим.
Бироқ шу суд мажлисининг ўзида қарорнинг ушбу қисми ижроси номаълум муддатга тўхтатилди. Шу тариқа, Зенгин ярим йил давомида 600 та дарахт экиши ва уларни парвариш қилиши лозим.
Изоҳ (0)