Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Австрия ва Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси иштирокидаги ЖЧ нимчорак финал ўйинидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида Ўзбекистон U-20 терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди, деб хабар беради «Uff.uz».

Фото: uff.uz

Фото: uff.uz

«Биз чорак финалда тўхтамоқчи эмасмиз. Биз мусобақага аввалги натижаларимизни яхшилаш мақсадида келганмиз. Футболчилар ҳам буни яхши билади. Бугунги ўйинда ҳимояда эҳтиёткорлик билан ўйнаб, рақибларни қарши ҳужумда жазолашга ҳаракат қилдик. Бу тактикамиз иш берди.

Биринчи бўлимда совуққонлик етишмади, аммо иккинчи бўлимда бир оз босимни оширдик. Ҳимоячиларимиз ҳужумга яхши қўшилди. Достон Ҳамдамов икки голи билан бизга ғалаба келтирди, аммо ғалаба учун барча бирдек тер тўкди. Майдондаги барча футболчилар ғалабага бирдек ҳисса қўшди.

Тўғри танланган тактика ва футболчиларнинг бор кучларини бериб ўйнаганликлари туфайли бугун ғалабага эришдик. Бизни қўллаб-қувватлаб турган барчага раҳмат!», — дейди Ҳайдаров.

Эслатиб ўтамиз, ёшлар ўртасидаги ЖЧнинг нимчорак финалида Ўзбекистон Австрияни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Украина 2 та аэродромга дронлар билан зарба беришга уринди — Россия Мудофаа вазирлиги
Маҳаллий
Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча чақалоқ туғилгани маълум бўлди
Маҳаллий
«Меҳнати кўп бўлса-да, маоши кам, олган пули ҳалол бўлсин». Жамоатчилик электр монтёрларни олқишламоқда