Фарғона туманидаги «Шоҳимардонобод» қишлоқ врачлик пункти ҳудуддаги Новкент ва Шоҳимардонобод қишлоқларининг 7 минг 900 га яқин аҳолисига сифатли тиббий хизмат кўрсатади, дея хабар бермоқда ЎзА.
Шифо маскани «Саломатлик-2» лойиҳаси асосида замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан таъминланган.
Бу ерда аҳолини тиббий кўрикдан ўтказиш, биринчи ёрдам кўрсатиш, амбулатор шароитда соғломлаштириш, эмлаш каби тадбирлар ўз вақтида, сифатли бажарилмоқда.
Аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш борасидаги тушунтириш ишлари ва профилактика тадбирлари натижасида касалликларнинг олди олинмоқда.
Изоҳ (0)