Американинг Big Toyz Racing компанияси Ford Excursion йўлтанламаси услубида ясалган бигфут лимузинни сотувга қўйди, дея хабар бермоқда «Motor.ru».
Бигфутнинг габаритли узунлиги 9,75 метр, баландлиги 3,65 метр, эни 3,59 метр, ғилдирак базаси эса 7,1 метрга тенг. Унинг оғирлиги 6,8 тоннани ташкил этади.
Машина 700 от кучига тенг саккиз цилиндрли, 8,5 литр ҳажмидаги бензинли двигатель ёрдамида ҳаракатга келади.
Ҳайдовчи ўриндиғи ўртада жойлашган, салонда эса йўловчилар учун 12 та кресло бор. Автомобиль компания томонидан Лас-Вегасда сайёҳларни чўл бўйлаб айлантириш учун ишлатилган.
Изоҳ (0)