Chevrolet компанияси янги авлод Cruze седанининг илк расмий тизерини тарқатди, дея хабар бермоқда «Motor.ru». Автомобилнинг ўзи 24 июнь куни тўлиқ намойиш этилади.
Cruze’нинг олд қисми дизайни бутунлай ўзгаради: радиатор панжараси ва фаралар шакли умуман бошқача бўлади, олд бампер эса туманга қарши ёриткичлар учун янги бўлимларга эга бўлади.
Нашр эслатишича, аввалроқ навбатдаги Cruze’нинг мультимедиа тизимига Google компаниясининг Android Auto ҳамда Apple’нинг CarPlay дастурларини ўрнатиш мумкин бўлиши хабар берилган эди.
Автомобиль 160 от кучини бера оладиган 1,5 литрли двигатель билан таъминланиши кутилмоқда. Шунингдек, 151 от кучига эга 2 литрли мотор билан ҳам ишлаб чиқарилади.
Изоҳ (0)