Англиянинг Millward Brown Optimor таҳлил компанияси дунёнинг энг қиммат автомобиль брендлари рейтингини эълон қилди. Рўйхатнинг биринчи поғонасини Toyota эгаллади, деб хабар беради «Сегодня».
Экспертлар япон компаниясини 28,913 миллиард долларга баҳолади. Бу рақам ўтган йилги кўрсаткичдан 2 фоизга пастроқ. Бутун дунё брендлари рўйхатида эса Toyota 4 поғона пастлади — 26-ўриндан 30-ўринга.
Иккинчи ўринни BMW эгаллади. Германия маркаси 26,349 миллиард долларга (+2%) баҳоланди. BMW умумий рейтингда 2014 йилда 32-ўриндан жой олган бўлса, бу йил 34-поғонани эгаллади. Учинчи поғонани Mercedes-Benz 21,786 миллиард доллар билан банд қилди. Ушбу марка бутун дунё брендлари рейтингида бир поғона пастлади ва 43-ўринга жойлашди.
Тўртинчи ва бешинчи ўринларни тегишлича, Honda (13,332 миллиард доллар) ва Ford (13,106 миллиар доллар) эгаллади.
Millward Brown Optimor таҳлилчилари томонидан дунёнинг энг қиммат брендлари деб Apple (246,992 миллиард доллар), Google (173,652 миллиард доллар) ва Microsoft (115,500 миллиард доллар) топилди.
Изоҳ (0)