Тўрт нафар немис механигидан иборат жамоа автомобиль ғилдиракларини алмаштириш тезлиги бўйича Гиннес рекордини ўрнатди, деб хабар беради «Motor.ru».
Фақатгина ғилдирак калитларини ишлатган ҳолда улар 59,62 сония ичида барча ғилдиракларни алмаштиришга улгурди. Бу билан улар аввалги рекордни 24,23 сонияга яхшилади.
Қоидага кўра, ғилдиракларни алмаштириш электр қурилмаларисиз амалга оширилиши керак эди.
https://youtu.be/uS5QiKBIfSo
Рекордни ўрнатган механиклар автомобиль эҳтиёт қисмларини етказиб берувчи Kfzteile24 компаниясида ишлайди.
Изоҳ (0)