Рим папаси расмий ташрифлар ва Ватикандаги Авлиё Пётр майдонидаги ҳафталик ибодат вақтида одамлар олдига чиқиш учун янги автомобилга эга бўлди. Motor.ru’нинг хабар беришича, католик черкови раҳбари энди усти очиқ Hyundai Santa Fe’да ҳаракатланади.
Бунгача Франциск Mercedes-Benz M-Class негизидаги, кузовининг орқа қисмига ўқ ўтмас ойнаванд капсула ўрнатилган папамобилдан фойдаланиб келаётганди. Бундай капсулалардан 1981 йилдан бери – Рим папаси Иоанн Павел IIга нисбатан суиқасд уюштирилганидан бери фойдаланиб келишади. Hyundai’нинг папа учун мўлжалланган автомобилида бундай капсула йўқ.
Папамобил Santa Fe’нинг рестайлинггача бўлган варианти базасида тайёрланган. Кузовнинг орқа қисмига учта ўриндиқ, эшиклар остига эса ҳаракатланувчи пойгак қўйилган. Автомобиль ҳажми 2,2 литр бўлган дизель двигатели билан таъминланган.
Изоҳ (0)