Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Янги Зеландияда давом этаётган Ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон U-20 терма жамоаси гуруҳнинг сўнгги учрашувида Фижи ёшлари устидан йирик ғалабага эришиб, келаси босқичга йўл олгани ҳақида хабар бериб ўтгандик.

Фото: uff.uz

Фото: uff.uz

«Uff.uz» ёзишича, ўйиндан кейин терма жамоа бош мураббийи Равшан Ҳайдаров ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Бу биз учун сўнгги имконият эди. Биринчи бўлимда гол киритиш учун кам имкониятларга эга бўлдик, аммо иккинчи бўлимда футболчиларимиз тактик жиҳатдан профессионал эканлигимизни намойиш эта олди. Биринчи ғалабамизга эришганимиздан хурсандмиз. Умид қиламанки, бу мазкур Жаҳон чемпионатидаги сўнгги ғалабамиз бўлмайди.

Бугун тактик жиҳатдан жуда яхши ўйин ўтказдик. Келаси босқичдаги рақибимиз Австрия жуда кучли терма жамоа эканини биламиз. Улар Гана, Аргентина ва Панама каби терма жамоалар жойлашган кучли гуруҳдан нимчорак финалга чиқди.

Австрия терма жамоаси ҳақида ҳозирча озгина маълумотга эгамиз. Даставвал, футболчиларимизга дам беришимиз керак. Улар тикланиб олганларидан кейин келаси ўйинга тайёргарлик кўрамиз», — дейди Равшан Ҳайдаров.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
«Ўзгидромет» тоғли ҳудудларда қор кўчиш хавфини эълон қилди
Маҳаллий
«Вазирликдагиларнинг 30 млн сўм ойлиги бир кун ҳам кечикмайди, биз эса 3 миллионга етмаган пулимизни ойлаб кутамиз». Энергетиканинг айрим ходимлари «ўгай»ми?
Дунё
Глобал инфляция ўзининг энг юқори даражасига етган — Financial Times