Тошкентдаги Инҳа университетида 6 июнь куни Ўзбекистонда биринчи марта Google I/O 2015 Extended халқаро инновация тадбирининг тақдимоти бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Infocom.uz».
Тадбирда 130 дан ортиқ дастурчи иштирок этиб, Ўзбекистон бозорида тақдим этилган янги дастурлар билан танишди, турли танловларда иштирок этди ва ўзаро фикр алмашди.
Samsung, NewMax Technologies компаниялари ҳамда «Дарё» интернет нашри тақдимотлар ўтказиб, тажрибаси билан ўртоқлашди. Профессионал дастурчилар мини хакатонлар ва дастурлаш бўйича сессиялар ўтказди.
Изоҳ (0)