Россия Тергов қўмитаси 2014 йил ёзида Украинанинг Донецк вилоятида Malaysia Airlines авиакомпаниясининг Boeing 777 самолёти ҳалокатга учраши билан боғлиқ бош гувоҳининг исми-шарифини ошкор қилди, деб хабар бермоқда Meduza.
Россия ТҚ маълумотига кўра, Украина фуқароси Евгений Агапов Boeing ҳалокатга учраган кун Украина ҳарбий ҳаво кучларининг Су-25 самолёти жанговар топшириқ билан парвоз қилгани ва ортга бўш снаряд мажмуи билан қайтганини маълум қилган.
Агапов Украина ҳарбий ҳаво кучлари тактик авиация бригадасинининг биринчи эскадриляси (А4465 рақамли ҳарбий қисм) да авиацион қуролланиш механиги бўлиб ишлаган. ТҚ хабарига кўра, Агапов мустақил равишда Россия чегарасини кесиб ўтиб, ўз хоҳишига кўра Россия тергови билан ҳамкорлик қилган. Унинг исми шу пайтгача сир сақланаётган эди. Агаповга Россияда давлат ҳимояси тақдим этилган.
Изоҳ (0)