Польша пойтахти Варшава шаҳридаги Окенче ҳарбий аэродромида мамлакат парламентининг қуйи палатаси — сейм спикери Радослав Сикорский ўтирган ҳукумат самолёти ҳавога кўтарила олмади, деб хабар бермоқда ТАСС.
Дастлабки маълумотларга кўра, Embraer 175 самолёти учиш-қўниш йўлагида юрган, бироқ ҳавога кўтарилгача учувчи фавқулодда тўхташга мажбур бўлган. Ҳозирда носозлик сабаблари ўрганилмоқда. Бунга электроникадаги бузилиш сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда. Ҳеч ким жабрланмаган.
Сейм спикери бошчилигидаги делегация Прагага Чехия парламенти аъзолари билан учрашувга кетаётган бўлган. Шунингдек, бортда вице-спикер, парламент қуйи палатаси котибияти вакиллари, маслаҳатчилар ва экспертлар ҳам бўлган. Аэродромда бошқа самолёт бўлмагани боис, ташриф бекор қилинган.
Изоҳ (0)