Футбол бўйича Польша Олий Лигасига атиги 750 киши истиқомат қиладиган қишлоқ жамоаси йўлланма олди. Бу ҳақда Echo.msk.ru хабар бермоқда.
«Погон» клуби устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган «Нецеч» шу билан республика чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
«Нецеч» сўнгги беш йилдан бери Польша биринчи дивизионида иштирок этиб келаётган эди. Жамоа Польша жанубида, Краков яқинидаги Нецеч қишлоғи шарафини ҳимоя қилади.
Изоҳ (0)