Тошкентдаги «Ўзбекистон» спорт мажмуасида 30 май куни 2016 йили Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтадиган Олимпиада йўлланмалари учун APB (AIBA Pro Boxing) мусобақаси биринчи давра жанглари бўлиб ўтди. Бу ҳақда 12news.uz хабар бермоқда.
Мусобақалар Ўзбекистон Бокс федерацияси томонидан Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Халқаро ҳаваскор бокс ассоциацияси (AIBA) билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида илк бор ташкил этилди.
30 май куни жами тўртта жанг бўлиб ўтди. Дастлабки ярим финал баҳсида ўзбекистонлик боксчи Хуршид Тожибоев ирландиялик Дэвид Жойсни 3:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, иккинчи жангда россиялик Дмитрий Полянский бразилиялик Робсон Консейсаодан устун келди.
Бошқа яна икки жанг эса рейтинг очколари учун ўтказилди. Уларда филиппинлик Чарли Суарез россиялик Муҳаммадрашид Жабраиловни нокаутга учратган бўлса, германиялик Артур Брил Италия вакили Доменико Валентинога мағлуб бўлди.
Изоҳ (0)