Америкалик марҳум хонанда Майкл Жексоннинг Neverland номли ранчоси кимошди савдосига қўйилди, деб хабар бермоқда «РБК». Калифорнияда 2,7 гектар майдонни эгаллаган мажмуанинг нархи 100 миллион долларга баҳоланмоқда.
Мулк кимошди савдосига янги — Sycamore Valley Ranch номи билан қўйилди. Ранчодан аввал ўрнатилган аттракционлар, шунингдек баъзи жониворлар олиб кетилган. Темир йўл ва станция эса сақланган.
Ранчода меҳмонлар учун иккита уй, бассейн, баскетбол майдончаси ва теннис корти бор. Жексоннинг ўзи ушбу жойни 19,5 миллион долларга сотиб олиб, бу ерда 15 йилдан ортиқ яшаган.
Изоҳ (0)