Ўтган йили энг қиммат бренд номини Google’га бой бериб қўйган АҚШнинг бошқа бир компанияси — Apple яна ушу номни қайтариб олди, деб хабар бермоқда «Asia-Plus» ахборот агентлиги.
Millward Brown агентлиги томонидан ўтказилган Most Valuable Global Brand 2015 номли тадқиқотда Apple бренди 246,992 миллиард долларга, Google эса 173,652 миллиард долларга баҳоланган.
Учинчи ўринда Microsoft (115,5 миллиард доллар) кўрсатилган бўлса, IBM (93,987 миллиард доллар) тўртинчи ўринни эгаллаган. Шунингдек, кучли ўнликдан Visa, AT&T, Verizon, Coca-Cola, McDonald’s ва Marlboro ўрин олган.
Изоҳ (0)