«Ўзбекэнерго» давлат акциядорлик компанияси Кенгаши компания бошқарув раисининг янги биринчи ўринбосари ва «Ўзбеккўмир» акциядорлик жамияти бош директорини тайинлади, деб хабар бермоқда UzDaily.
Компаниянинг 2015 йил 22 майдаги қарорига биноан, Муҳиддин Қосимов «Ўзбекэнерго» давлат акциядорлик компанияси бошқарув раисининг биринчи ўринбосари ва «Ўзбеккўмир» акциядорлик жамияти бош директори лавозимларидан озод этилди.
Шу куннинг ўзида «Ўзбекэнерго» ДАК Кенгаши Шуҳрат Пўлатовни «Ўзбекэнерго» давлат акциядорлик компанияси бошқарув раисининг биринчи ўринбосари ва «Ўзбеккўмир» акциядорлик жамияти бош директори лавозимларига тайинлади.
Изоҳ (0)