Россиянинг «Краснодар» футбол клуби президенти Сергей Галицкий жамоа футболчилари ҳақида фикр билдириб ўтди, деб хабар беради «Uff.uz».
«Жамоа футболчилари орасида энг яхши ривожланишга эришгани Сергей Петров бўлиб турибди. Тўғри, Одил Аҳмедов мавсумни жуда кучли ўтказмоқда. Шунингдек, Перейра, Ари, Гранквист ва Мамаевлар ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин. Аммо биз бу футболчилардан айнан шундай ўйин кутган эдик. Петровнинг кучайишга эришганини эса алоҳида эътироф этиш лозим», — дейди мутасадди.
Ўзбекистонлик Одил Аҳмедов 2014 йилдан бери «Краснодар» сафида тўп суриб келади. У жорий мавсумда жамоаси билан Россия Премьер-лигасида 3-ўринда бормоқда ва кумуш медаллар учун курашни давом эттирмоқда.
Изоҳ (0)