«Реал Мадрид» жамоаси етакчиси Криштиану Роналду мавсум якунланганидан сўнг вақтини бекор ўтказмаяпти. Португалиялик футболчи 22 ёшли янги маъшуқаси Кара Делевинь билан «Формула-1» пойгасини томоша қилиш учун Монакога борди, деб хабар қилади «Sports.uz».
Кара 17 ёшидан буён модель бўлиб ишлайди. Ҳозирда у кинофильмларда ҳам суратга тушмоқда.
Йил бошида Роналду собиқ қиз ўртоғи Ирина Шейк билан ажрашганди. Россиялик модель «Менга тузукроқ эркак керак, Роналду эмас», деб ажрашишга изоҳ берганди.
Ҳозирда Иринанинг ўзи Голливуд актёри Бредли Купер билан учрашмоқда.
Изоҳ (0)