Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Грузия мудофаа вазири Тина Хидашели ва АҚШ қуролли кучлари қуруқликдаги қўшинларининг Европадаги қўмондони генерал-лейтенант Фредерик Бен Ходжес 24 май куни якунига етган «Юқори даражадаги шерик» Грузия-Америка ҳарбий машғулотлари муваффақиятли кечганини айтиб ўтди, дея хабар бермоқда ТАСС. Бундай баёнот Тбилисидаги брифингда янгради.

Фото: mail.ru

Фото: mail.ru

Хидашели сўзларига кўра, манёврлар «муваффақиятли ва муҳим» бўлган. Ўз навбатида Ходжес «АҚШ ва Грузиянинг мудофаа соҳасидаги ҳамкорлиги янада мустаҳкамланиб бораётгани»ни таъкидлади.

Нашр эслатишича, ҳарбий машғулотлар 11 майда Тбилиси яқинидаги Вазиани базасида бошланган эди. Унда ҳар икки томондан жами 600 нафар ҳарбий хизматчи қатнашган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
С7 Airlines авиакомпанияси Иркутскдан Фарғонага парвозларни тикламоқда
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси кўтарилди
Саломатлик
Яширин касаллик: деменция ҳақида нималарни билиш зарур?