Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Австрияда бўлиб ўтган Eurovision-2015 мусиқа танловида швециялик хонанда Монс Зелмерлёв ғалаба қозонди. Echo.msk.ru’нинг хабар беришича, у тўплаган баллари сони бўйича россиялик Полина Гагаринани ортда қолдирди, Гагарина танловда 2-ўринни эгаллади.

Фото: cdnds.net

Фото: cdnds.net

Зелмерлёв Венадан туриб Россия телевидениесига интервью бераркан, жумладан шундай деди: «Сизнинг хонандангиз Полина жуда зўр кўйлайди ва у жуда чиройли қиз... Мен албатта Россияга бораман».

Айни вақтда, The Washington Post’нинг ёзишича, Россия бир жинсли жуфтликлар ўртасидаги муносабатларга нисбатан сиёсати сабаб Eurovision’да ғалаба қозониш имкониятига эга бўлмаган.

Газетанинг қайд этишича, танловни кузатиб бораётган мусиқа ихлосмандларига ўрни бўлса-бўлмаса Россияда бир жинсли муносабатларни тарғиб қилишга қарши қаратилган қонунлар борлиги эслатаверилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Ўзсаноатқурилишбанк” капиталига 125 миллион доллар, “Асакабанк”ка 100 миллион доллар жалб этилади
Маҳаллий
Оммавий савдолар орқали тўлиқлигича сотиладиган корхоналар рўйхати тасдиқланди
Дунё
Европа Иттифоқининг санкциялар бўйича махсус вакили Ўзбекистонга келмоқчи