Россиянинг Самара шаҳри фуқароси Вячеслав Якушкин тўртинчи қаватдан тушиб кетган 12 ёшли қизчани тутиб олишга муваффақ бўлди, дея хабар бермоқда «ВолгаНьюс» портали.
Якушкин айтишича, унинг рафиқаси қарама-қарши уйнинг тўртинчи қавати балконидан осилиб турган қизчани кўриб қолган. Кўчага югуриб чиқиб, эркак балкон тагига келиб турган, хотини эса қизчани тортиб олиш учун хонадонга йўналган. Бироқ қизча мустақил равишда балконга қайтиб чиқишга уриниб, пастга тушиб кетган.
Эркак уни елкаси ва бўйнидан тутиб қолган. Ҳодиса жойига етиб келган тез ёрдам машинаси уни касалхонага олиб кетган, у ерда қизга умуртқа поғонаси синиши ва қорин бўшлиғи шикастланиши ташхисини қўйишган.
Якушкин эса кучли лат еди ва сочлари сезиларли даражада оқариб қолди.
Қизнинг онаси уни бошқа икки фарзанди билан уйда ёлғиз қолдирганини айтди ва унинг балкондан йиқилиш сабабини тушунтириб бера олмади.
Айни пайтда тергов органлари ҳодисага жиноят аралашган-аралашмаганини аниқлаш учун текширув бошлади.
Изоҳ (0)