Голландиялик сайёҳ Мартин Якобс ўз дўстларига ўзбек паловини тайёрлаб бериш учун Ўзбекистонга келиб, ош пиширишни ўрганди. Бу ҳақда Oshxona.uz бош ошпази Рифъат Ирмухаммедов ўзининг Facebook’даги саҳифасида маълум қилган.
Қайд этилишича, рафиқаси ўзбекистонлик бўлган Якобс бугун туш вақтигача Oshxona.uz ресторанида палов тайёрлашни ўрганган, тушдан кейин эса дўстлари учун ўзи ош пиширади.
Мартин тайёрлайдиган палов учун ўчоқда ёқилғи сифатида ўтин ишлатилиши ҳам қайд этилган.
Изоҳ (0)