Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин Швейцариянинг Женева шаҳрида давом этаётган ATP турниридаги иштирокини муваффақиятли бошлади, деб хабар бермоқда «Olamsport».
Мукофот жамғармаси 494 минг 310 еврони ташкил қилувчи ушбу мусобақанинг жуфтликлар баҳсида Истомин беларуслик Александр Бурий билан бирга германиялик Андре Бегеманн ҳамда австриялик Жулиан Ноул тандемини 6:2, 6:4 ҳисобида таслим этди.
Бугун Денис Истомин яккаликдаги илк давра учрашувида ҳам кортга чиқади. Қуръа натижасига кўра ўзбекистонлик спортчи Янко Типсаревичга қарши кортга чиқади. Ўз вақтида дунёнинг саккизинчи ракеткаси бўлган сербиялик теннисчи айни пайтда 474-поғонадан жой олган. Истомин эса 66-ўринни эгаллаб турибди.
Изоҳ (0)