Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бокудаги 16 қаватли турар-жой биносида рўй берган катта ёнғин натижасида 16 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда, Озарбайжон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига асосланиб, «Интерфакс-Озарбайжон» хабар бермоқда.

Фото: ru.oxu.az

Фото: ru.oxu.az

Вазирликдан маълум қилишларича, жабрланувчиларнинг 54 нафари касалхонага олиб келинган, ўн нафар жабрланувчига ҳодиса жойининг ўзида тиббий ёрдам кўрсатилган.

Озарбайжон бош прокурори Зокир Гараловнинг сўзларига кўра, ёнғин, дастлабки тахминларга кўра, бино деворини қоплаш ишлари сифатсиз амалга оширилгани сабаб юз берган. Ёнғин сабабларини аниқлаш мақсадида қутқарув ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан қўшма текширув гуруҳи ташкил этилган.

1news.az’нинг хабар беришича, 19 май, сешанба куни тонгда Азадлиг шоҳкўчасидаги бинода бошланган ёнғинни ўчириш ишларига Ка-32 вертолёти жалб этилган, у юқори қаватлардаги оловни ўчиришга уринмоқда.

Таъкидлашларича, ҳалок бўлганларнинг уч нафари – ёш болалардир. Улар тутундан димиқиб ҳалок бўлгани айтилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Машина олиб беришни ваъда қилиб, 248 кишини 12 млрд сўмга чув туширган фирибгарларга ҳукм ўқилди
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Нукусдаги хонадонда ифторлик қилди (видео)
Дунё
Блинкен АҚШ фуқароларини зудлик билан Россияни тарк этишга чақирди