Афғонистон пойтахти Кобул шаҳри аэропортига олиб борувчи катта йўлда кучли портлаш юз берди. Бу ҳақда Echo.msk.ru хабар бермоқда.
TOLO-News хабарига кўра, теракт натижасида ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар бор, бироқ уларнинг аниқ сони ҳозирча маълум қилинмаяпти.
Khaama-Press агентлиги маълумотларига кўра, портловчи ускуна ўрнатилган автомобилни бошқариб кетаётган террорчи-камикадзе Кобул аэропорти яқинидаги НАТО кучлари карвонига ҳужум қилган.
Ҳозирги вақтда ҳодиса жойи хавфсизлик кучлари томонидан ўраб олинган. Полиция ходимлари ҳалок бўлганлар орасида тинч аҳоли вакиллари бўлиши мумкинлигини ҳам инкор этишмаяпти.
Изоҳ (0)