2013 йил 15 апрелда Бостондаги марафонда уч кишининг ўлимига ва 250 дан ортиқ кишининг жароҳат олишига сабаб бўлган терактда айбдор деб топилган Жохар Царнаев ўлим жазосига маҳкум этилди, деб хабар бермоқда «Эхо Москви».
Қарор ҳакамлар ҳайъати томонидан 15 соатлик муҳокамадан кейин қабул қилинган. Ушбу жазога ягона муқобил сифатида озод қилиш имкониятисиз умрбод озодликдан маҳрум этиш бўлган.
Ҳакамларнинг қарори ўлим жазоси муқаррарлигини англатмайди. Расмий қарор яқин ойлар ичида судья томонидан қабул қилинади. Адвокатлар ушбу қарор юзасидан шикоят қилишлари мумкин.
Қайд этилишича, Массачусетс судлари деярли 70 йилдан буён ҳеч кимни қатл этмаган. Бироқ асли чеченистонлик Царнаев ўлим жазосини қўллашга рухсат берувчи федерал қонунлар асосида судланган.
Изоҳ (0)