Хитойнинг Шенси вилоятида автобуснинг жарга қулаши оқибатида камида 30 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
Ҳодиса Сянян шаҳар округининг Чунхуа ноҳиясида юз берган. 25 киши ҳодиса жойининг ўзида, яна беш киши эса касалхонага олиб кетилаётган вақтда ҳалок бўлган.
Ҳодиса натижасида жабрланганларнинг барчаси маҳаллий касалхонага етказилган, уларнинг аниқ сони маълум қилинмаяпти.
Полиция авария юзасидан суриштирув-тергов ишларини бошлаб юборган.
Изоҳ (0)