Украина президенти Пётр Порошенко Facebook асосчиси Марк Цукербергдан Украинада ижтимоий тармоқнинг расмий ваколатхонасини очишни сўради. Мурожаат Порошенко томонидан Цукербергнинг Facebook’даги саҳифасига жойлаштирилган.
Сиёсатчи ўзининг ушбу сўровини глобал компанияларнинг эътиборини жалб қилиш учун барча мавжуд воситалардан фойдаланиш эҳтиёжи билан асослаган.
Савол чоп этилганидан бир соатдан камроқ вақт ичида Цукерберг номидан стандартлаштирилган жавоб қайтарилган. Унда кейинги савол−жавоб 14 май куни Тинч океани вақти билан соат 04:30 да бўлиб ўтиши айтилган.
Изоҳ (0)